«чиноз тумани» тегли мақолалар


Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди
5 феврал 2024, 18:09

Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди

Тошкент вилояти Чиноз туманига Шерзод Салихов ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Чинозда банк ходими фуқаролар номига рухсатсиз кредит расмийлаштириб, маблағларни талон-торож қилгани аниқланди
7 апрель 2022, 16:32

Чинозда банк ходими фуқаролар номига рухсатсиз кредит расмийлаштириб, маблағларни талон-торож қилгани аниқланди

Чиноз туманида банк ходими «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида фуқароларга ажратилган 2 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини турмуш ўртоғи ва яқинларининг номларига очилган деҳқон хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, пулларни нақдлаштириб келганликда гумон қилинмоқда. У, шунингдек, 10 нафар фуқарога уларнинг хабарисиз кредит ажратиб, пулларни ўзлаштиргани маълум қилинди.

Чинозда фуқаро «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонланиб ушланди
3 март 2022, 12:46

Чинозда фуқаро «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонланиб ушланди

ДХХ Чиноз туманида «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонлаб, бир нафар фуқарони ҳибсга олди. У жами 12 кишидан 94 минг АҚШ доллари, 394 млн сўмлик 4 та автомобиль ва 54 бош чорва молини олганлиги айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўғатилди.

Чиноз ҳокимининг биринчи ўринбосари $40 минг пора билан ушлангани айтилмоқда
10 феврал 2022, 10:17 1

Чиноз ҳокимининг биринчи ўринбосари $40 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари қўшни туманда жойлашган фермерга қарашли суғориладиган 35 гектар ерни ҳокимликда ишлайдиган танишлари орқали 90 минг доллар эвазига расмийлаштириб бермоқчи бўлганлиги айтилмоқда. Шундан 40 минг долларни олган вақтида ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 229−6-моддаси билан иш қўзғатилди.

Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — Чиноздаги 45-мактаб директори узр сўради
18 май 2021, 16:27 3

Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — Чиноздаги 45-мактаб директори узр сўради

Рўмол ўраган қизларга сайлов сабабли уларга индашмаётгани, сайловдан кейин «қанақадир ташкилотлар» ота-оналарини суриштиришини айтган Чиноздаги 45-мактаб директори бу ҳақда ҳеч қандай органлардан топшириқ бўлмаганини билдирди. У жамоатчилик ва ота-оналардан узр сўради.

«Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак» — Шавкат Мирзиёев
18 март 2021, 15:11

«Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Чиноз туманида Эшонобод маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари айтишича, «Чиноз туманида ишсиз бўлиши керак эмас. Ери кенг, одамлари меҳнаткаш». «Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев. Шундан сўнг, президент текстил корхонасини ҳам кўздан кечирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг